
Бошқарув раиси

Файзиев Музаффар Юсупалиевич
- Қабул кунлари - Ҳар сешанба, 10.00 дан 12.00 гача
- тел: (0 371) 231-13-78
- email: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Бошқарув Раисининг маркетинг ва савдо бўйича биринчи ўринбосари

Саримсаков Мамарасул Иргашевич
- Қабул кунлари - Ҳар пайшанба, 10.00 дан 12.00 гача
- тел: (0 371) 231-13-77
Бошқарув Раисининг ишлаб чиқариш, истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар бўйича ўринбосари

Исомов Адхамжон Азамжонович
- Қабул кунлари - Ҳар чоршанба, 10.00 дан 12.00 гача
- тел: (0 371) 231-13-76
Бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари

Мирзамахмудов Алишер Исмаилджанович
- Қабул кунлари - Ҳар жума, 10.00 дан 12.00 гача
- тел: (0 371) 231-13-76
Биография
Файзиев Музаффар Юсупалиевич, 1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини «Маркетинг» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
- 1996-2000 йй. - Тошкент Давлат иқтисодиёт университети талабаси
- 2000-2001 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси “Ҳисобхона бўлими 1-тоифали иқтисодчиси, етакчи иқтисодчиси
- 2001-2003 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси “Молия органлари бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини ва ҳолатини назорат қилиш” бўлими бош иқтисодчи-бухгалтер-эксперти
- 2003-2005 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси “Маҳаллий бюджетларни жамлаш” бўлими бош иқтисодчиси
- 2005-2007 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси “Маҳаллий бюджетларни жамлаш” бўлими бошлиғи ўринбосари
- 2007-2007 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси “Бюджет ғазначилик ижроси” бўлими бошлиғи ўринбосари
- 2007-2008 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи дирекцияси “Йўл қурилиши дастурларини молиялаштириш” бўлими бошлиғи
- 2008-2010 йй. - Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи
- 2010-2011 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бошқармаси бошлиғи
- 2011-2016 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг етакчи инспектори
- 2016-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари
2017 йилнинг февралидан «Ўзнефтмахсулот» АЖ Бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Биография
Саримсақов Мамарасул Иргашевич 1961 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1984 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги «Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш».
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
- 1977-1978 йй. - “Зомин” дон-қорамол жамоа хўжалиги 3-бўлими ишчиси
- 1978-1984 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти талабаси
- 1984-1985 йй. - Жиззах вилояти “Давлатқишлоқхўжаликтехника” бирлашмаси катта муҳандиси
- 1985-1985 йй. - Зомин тумани озиқ-овқат бирлашмасига қарашли автомобилларга ёқилғи тарқатиш шахобчаси мудири
- 1985-1989 йй. - “Жиззахнефтмаҳсулот” бошқармаси қошидаги Давлатнефтиснпекцияси инспектори
- 1989-1992 йй. - “Сирдарёнефтмаҳсулот” ишлаб чиқариш бирлашмаси автомобилларга ёнилғи тарқатиш бўлими муҳандиси
- 1992-1995 йй. - “Жиззахнефтмаҳсулот” корхонаси Зарбдор нефт базаси директори
- 1995-1997 йй. - “Жиззахнефтмаҳсулот” корхонаси директори ўринбосари
- 1997-1998 йй. - “Жиззахнефтмаҳсулот” корхонаси Жиззах нефт базаси директори
- 1998-2001 йй. - “Жиззахнефтмаҳсулот” корхонаси Жиззах нефт базаси директори ўринбосари
- 2001-2003 йй. - “Жиззахнефтмаҳсулот” унитар шўъба корхонаси директори
- 2003-2004 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўздавнефтгазинспекция” Жиззах бўлими бошлиғи
- 2004-2015 йй. - “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси “Жиззах нефт базаси” унитар корхонаси директори
- 2015-2017 йй. - “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси “Нефт базалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси”бошлиғи ўринбосари - Самарқанд минтақавий гуруҳи раҳбари
- 2017-2017 йй. - “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти “Нефт базалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси” бошлиғи
- 2017й. - ҳ.в. – “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг маркетинг ва савдо бўйича биринчи ўринбосари
Биография
Исомов Адхамжон Азамжонович 1979 йилда Фарғона вилояти, Фарғона туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
- 2002-2002 йй. - “ОГО Интеройл” ОАЖ менеджер, маслаҳатчи
- 2002-2003 йй. - “СВЭМС” МЧЖ директор ўринбосари
- 2003-2004 йй. - “FerRosmetek” бош директор ўринбосари
- 2005-2008 йй. - “Компания BIOHIM” АЖ бош муҳандис
- 2009-2011 йй. - “ДАМИКО ТРЕЙД” МЧЖ бош директор
- 2011-2013 йй. - “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамиятси Бош директори ёрдамчиси
- 2013-2014 йй. - “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамиятси нефт базалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Фарғона минтақавий гуруҳи раҳбари
- 2014-2016 йй. - “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамиятси нефт маҳсулотлари баланслари, маркетинг ва сотиш бошқармаси гуруҳи раҳбари
- 2016-2017 йй. - “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг жамиятси Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бош мутахассиси
- 2017 й. - ҳ.в. - “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти Бош муҳандиси
Биография
Мирзамахмудов Алишер Исмаилджанович, 1979 йилда Тошкент шаҳри туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2000 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини «минтақашунослик (Осиё ва Африка мамлакатлари иқтисоди)» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
- 1996-2000 йй. - Тошкент давлат шарқшунослик институти талабаси
- 2000-2001 йй. - Тошкент давлат шарқшунослик институти халқаро алоқалар ва иқтисодиёт факультети диспетчери
- 2001-2002 йй. - Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқув биноси коменданти
- 2004-2005 йй. - “Фарғона ип-газлама ишлаб чиқариш” очиқ турдаги акциядорлик жамияти бошқарма назоратчиси
- 2005-2006 йй. - “Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш” акциядорлик компанияси “Косон нефт ва газ қидирув экспедецияси” унитар шўъба корхонаси маълумотларни компьютерда қайта ишлаш техниги
- 2006-2008 йй. - “Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик компанияси “Ўзнефтгазинформатика” очиқ акциядорлик жамияти муҳандиси
- 2008-2017 йй. - “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси молия-иқтисодиёт бош бошқармаси бош мутахассиси
- 2017-2018 йй. - “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти иқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи
- 2018 й. - ҳ.в. - “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи
Функционал вазифалари
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси (кейинги ўринларда “РАИС”) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, жамиятнинг Уставига, акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашининг қарорларига амал қилади. “РАИС” ўз лавозимига кўра жамиятнинг ягона ижроия органи – коллегиал ижроия органи бўлмиш «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти Бошқарувининг раҳбари ҳисобланади.
“РАИС” ўз вазифаларини бажариш ва ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамият манфаатини кўзлаб иш тутиши ва жамият олдидаги мажбуриятларини виждонан ҳамда оқилона амалга ошириши лозим.
-
«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ Бошқаруви раисининг лавозим вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Ўз ваколати доирасида жамиятнинг жорий фаолиятига, акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар бундан истисно, раҳбарлик қилиб, жамиятнинг самарали ва барқарор фаолият юритишини таъминлайди.
- Акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этиш.
- Акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашига йиллик бизнес-режанинг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни, шунингдек ўз ваколатига кирадиган ишларнинг аҳволига доир маърузаларни белгиланган муддатларда тақдим этиб бориш.
- Акциядорларнинг амалдаги қонунларда кўзда тутилган барча маълумотни олиш, акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашга доир барча ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш.
- Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режаларининг ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш.
- Жамият томонидан шартномавий шартларнинг бажарилишини таъминлаш.
- Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилишини, уларнинг талаб даражасида ва аниқ бўлишини, йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли идораларга, шунингдек жамият фаолиятига доир маълумотларнинг акциядор, кредитор ва бошқаларга вақтида тақдим этилишини таъминлаш.
- Жамият тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ёки аудиторининг талабига кўра жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг ўз ваколатига доир ҳужжатларини монеликсиз тақдим этиб бориш.
- Давлат статистикаси ҳисоботларининг тегишли идораларга тўлиқ ва муддатида тақдим этилишини таъминлаш;
- Жамият таркибий бўлинмалари ва унинг тасарруфидаги корхоналарнинг ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;
- Агар унинг хизмат вазифалари доирасига жамиятнинг тижорат сири ҳақидаги ахборотни учинчи шахсга тақдим этиш мажбурияти киритилмаган бўлса, бундай ахборотни сир тутиш. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати компани Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
- Жамият Бошқаруви мажлисларининг ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва Бошқарув мажлислари баёнларини имзолаш.
- Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билим, малака, тажриба ва иқтидорларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш.
- Меҳнат ва технологик интизомларга амал қилинишини, жамият ходимларининг ижтимоий кафолатлари ва меҳнат муҳофазасига риоя қилинишини таъминлаш.
- Жамият вакилларининг коллектив музокараларда иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномаси ҳамда бошқа шартнома ва битимларни тузишда иш берувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш.
- Узоқ муддатли хизмат сафарлари ва таътилдан фойдаланиш вақтини жамият Кузатув кенгаши билан келишиш. Бошқарув раиси ишда бўлмаган даврда унинг вазифасини бажарадиган шахс ҳақида Кузатув кенгашини хабардор қилиш.
- Жамиятга белгиланган тартибда берилган Ишончли бошқарувчи ваколатларига биноан давлат ишончли вакиллари, жамият Бошқаруви аъзолари ва ижроия аппарати орқали акциядорлик жамиятининг Устав жамғармасига берилган акциялари пакети ва давлатга қарашли мол-мулкнинг самарали бошқарилишини таъминлаш.
- Жамиятнинг ички ҳужжатлари, амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.
- Жамиятни ривожлантириш дастурларининг ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш.
- Жамият фаолиятида қонунийликка риоя қилинишини таъминлаш.
- Акциядорлар ва матбуот органларига амалдаги қонунларга биноан жамият фаолиятига доир маълумотларни бериб бориш.
Функционал вазифалари
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти Бошқарув Раисининг маркетинг ва савдо бўйича биринчи ўринбосари (кейинги ўринларда “БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР”) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, жамиятнинг Уставига, акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашининг қарорларига амал қилади. “БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР” ўз лавозимига кўра жамиятнинг коллегиал ижроия органи - «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти Бошқарувининг аъзоси ҳисобланади.
“БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР” ўз вазифаларини бажариш ва ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамият манфаатини кўзлаб иш тутиши ва жамият олдидаги мажбуриятларини виждонан ҳамда оқилона амалга ошириши лозим.
-
«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ Бошқарув Раисининг маркетинг ва савдо бўйича биринчи ўринбосари лавозим вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Ўз ваколати доирасида жамиятнинг жорий фаолиятига, акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар бундан истисно, раҳбарлик қилиб, жамиятнинг самарали ва барқарор фаолият юритишини таъминлайди.
- Жамият ижроия аппаратининг, шунингдек жамият тасарруфидаги корхоналарнинг ўзи раҳбарлик қиладиган тизимий бўлинмалари фаолиятининг, уларда ижронинг ташкил этилишини ва ижро ҳолатининг танқидий таҳлил қилиб борилишини шахсан бошқаради.
- Давлат статистикаси ҳисоботларининг тегишли идораларга тўлиқ ва муддатида тақдим этилишини таъминлаш.
- Жамият ва унинг тасарруфидаги корхоналарнинг қуйидаги таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш:
- Нефт базалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси;
- Нефт маҳсулотлари баланслари, маркетинги ва уларни сотиш бошқармаси;
- Нефт база ва АЁҚШлардан фойдаланиш ва уларни қуриш бўлими.
- Агар унинг хизмат вазифалари доирасига жамиятнинг тижорат сири ҳақидаги ахборотни учинчи шахсга тақдим этиш мажбурияти киритилмаган бўлса, бундай ахборотни сир тутиш. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати компани Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
- Жамият ходимлари томонидан хизмат ва тижорат сирларини ташкил этувчи маълумотларнинг сақланишини таъминлаш.
- Жамият Бошқаруви мажлисларининг ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва Бошқарув мажлислари баёнларини имзолаш.
- Меҳнат ва технологик интизомларга амал қилинишини, жамият ходимларининг ижтимоий кафолатлари ва меҳнат муҳофазасига риоя қилинишини таъминлаш.
- Жамият вакилларининг коллектив музокараларда иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш.
- Узоқ муддатли хизмат сафарлари ва таътилдан фойдаланиш вақтини жамият Кузатув кенгаши билан келишиш. Ишда бўлмаган даврда унинг вазифасини бажарадиган шахс ҳақида Кузатув кенгашини хабардор қилиш.
- Жамиятнинг ички ҳужжатлари, амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.
- Жамиятни ривожлантириш дастурларининг ишлаб чиқилишига ўз ваколати доирасида раҳбарлик қилиш, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш.
- Жамият фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш.
Функционал вазифалари
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти Бошқарув Раисининг ишлаб чиқариш, истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда “БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ИСТИҚБОЛЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ”) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, жамиятнинг Уставига, акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашининг қарорларига амал қилади. “БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ИСТИҚБОЛЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ” ўз лавозимига кўра жамиятнинг коллегиал ижроия органи - «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти Бошқарувининг аъзоси ҳисобланади.
“БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ИСТИҚБОЛЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ” ўз вазифаларини бажариш ва ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамият манфаатини кўзлаб иш тутиши ва жамият олдидаги мажбуриятларини виждонан ҳамда оқилона амалга ошириши лозим.
-
«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ Бошқарув Раисининг ишлаб чиқариш, истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар бўйича ўринбосарининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Ўз ваколати доирасида жамиятнинг жорий фаолиятига, акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар бундан истисно, раҳбарлик қилиб, жамиятнинг самарали ва барқарор фаолият юритишини таъминлайди.
- Қуйидаги вазифаларни бажаради:
- жамиятни илмий-техник ривожлантириш дастурларининг жорий ва узоқ муддатга мўлжалланган режаларининг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
- етакчи хорижий компаниялар билан техник ҳамкорликни кенгайтириш, жамиятга хорижий инвестицияларни жалб этишга фаол кўмак беришга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
- жамият тасарруфидаги корхоналарда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасига доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- нефтни қайта ишлашнинг завонавий, самарали технологияларини жорий эта бориб, нефт хомашёсини қайта ишлаш ва тайёр нефт маҳсулоти ишлаб чиқариш билан боғлиқ асосий технологик жараёнларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
- тасарруфдаги корхоналарда метрологик таъминотни такомиллаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
- Акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгаши қарорларининг ўз лавозим вазифаларига тааллуқли қисмларининг бажарилишини ташкил этиш.
- Акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашига йиллик бизнес-режанинг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни, шунингдек ўз ваколатига кирадиган ишларнинг аҳволига доир маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этиб бориш.
- Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режаларининг ўз хизмат вазифалари дорасига кирувчи қисмларининг ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш.
- Ўз раҳбарлигидаги бошқарма ва бўлимлар томонидан Давлат статистикаси ҳисоботларининг тегишли идораларга тўлиқ ва муддатида тақдим этилишини таъминлаш.
- Қуйидаги бўлинмалар фаолиятига раҳбарлик қилади:
- Нефтни қайта ишлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш бошқармаси;
- Нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш, метрологик таъминот ва сертификатлаш бўлими;
- Транспорт бўлими;
- Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлими.
- Агар унинг хизмат вазифалари доирасига жамиятнинг тижорат сири ҳақидаги ахборотни учинчи шахсга тақдим этиш мажбурияти киритилмаган бўлса, бундай ахборотни сир тутиш. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати компани Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
- Ўзига берилган ваколат доирасида жамият номидан ҳужжатларни ва жамият Бошқаруви мажлислари баёнларини имзолаш.
- Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билим, малака, тажриба ва иқтидорларидан оқилона фойдаланиш ишида иштирок этиш.
- Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни муҳокама қилиш ва бажаришда иштирок этиш.
- Узоқ муддатли хизмат сафарлари ва таътилдан фойдаланиш вақтини жамият Кузатув кенгаши билан келишиш. Ишда бўлмаган даврда унинг вазифасини бажарадиган шахс ҳақида Кузатув кенгашини хабардор қилиш.
- Жамиятнинг ички ҳужжатлари, амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.
- Жамиятни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, дастурларнинг ўз хизмат вазифасига доир қисмларининг бажарилишини назорат қилиш.
Функционал вазифалари
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда “РАИС ЎРИНБОСАРИ”) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, жамиятнинг Уставига, акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашининг қарорларига амал қилади. “РАИС ЎРИНБОСАРИ” ўз лавозимига кўра жамиятнинг коллегиал ижроия органи - «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти Бошқарувининг аъзоси ҳисобланади.
“РАИС ЎРИНБОСАРИ” ўз вазифаларини бажариш ва ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамият манфаатини кўзлаб иш тутиши ва жамият олдидаги мажбуриятларини виждонан ҳамда оқилона амалга ошириши лозим.
-
«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари лавозим вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Ўз ваколати доирасида жамиятнинг жорий фаолиятига, акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар бундан истисно, раҳбарлик қилиб, жамиятнинг самарали ва барқарор фаолият юритишини таъминлайди.
- Жамият ижроия аппаратининг, шунингдек жамият тасарруфидаги корхоналарнинг ўзи раҳбарлик қиладиган тизимий бўлинмалари фаолиятини, уларда ижронинг ташкил этилишини ва ижро ҳолатининг танқидий таҳлил қилиб борилишини бошқаради.
- Қуйидагилар учун шахсан жавоб беради:
- иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бозор муносабатлари, тадбиркорликни ривожлантириш, қимматли қоғозлар чиқариш ва уларни оқилона жойлаштирилиши;
- иқтисодий ривожлантириш дастурларининг жорий ва узоқ муддатга мўлжалланган режаларининг ишлаб чиқилиши;
- жамият фаолиятини молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш, жамият молиявий аҳволининг талаб даражасида бўлиши учун.
- Акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш.
- Акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгашига йиллик бизнес-режанинг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни, шунингдек ўз ваколатига кирадиган ишларнинг аҳволига доир маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этиб бориш.
- Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес режаларининг ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш.
- Жамиятнинг ўз ваколатига тегишли шартномавий шартларининг бажарилишини таъминлаш.
- Жамиятнинг ишлаб чиқарилиши ва ижтимоий соҳасини ривожлантириш, шунингдек акциялар бўйича дивидендлар тўлови учун етарли миқдорда фойда олинишини таъминлаш.
- Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилишини, уларнинг талаб даражасида ва аниқ бўлишини, йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли идораларга, шунингдек жамият фаолиятига доир маълумотларнинг акциядор, кредитор ва бошқаларга вақтида тақдим этилишини таъминлаш.
- Жамият тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ёки аудиторининг талабига кўра жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг ўз ваколатига доир ҳужжатларини тақдим этиб бориш.
- Давлат статистикаси ҳисоботларининг тегишли идораларга тўлиқ ва муддатида тақдим этилишини таъминлаш.
- Қуйидаги бўлинмалар фаолиятини бошқаради:
- Иқтисодий таҳлил, молия ва қимматли қоғозлар бошқармаси;
- Марказий бухгалтерия.
- Агар унинг хизмат вазифалари доирасига жамиятнинг тижорат сири ҳақидаги ахборотни учинчи шахсга тақдим этиш мажбурияти киритилмаган бўлса, бундай ахборотни сир тутиш. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати компани Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
- Жамият Бошқаруви йиғилишларида иштирок этиш.
- Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билим, малака, тажриба ва иқтидорларидан оқилона фойдаланиш ишида қатнашиш.
- Акциядорларнинг амалдаги қонунларда кўзда тутилган барча маълумотни олиш, акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашга доир барча ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш.
- Жамиятнинг ички ҳужжатлари, амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.
- Жамият фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш.
Топ янгиликлар

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов қабул қилди.

2018 йил 1 февралда Жаҳон банки вакиллари ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашув айнан шу мавзуга бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тизимида геология-қидирув ва қазиб...

АҚШдаги сланец нефтини қазиб олиш кўрсаткичлари ўсишда давом этади, бироқ "қора олтин"га бўлган талабнинг ошиши бу ўсишни компенсация қилади. Саудия Арабистони...

Жаҳон нефть захиралари ҳозирга келиб 118 миллион баррелдан ошди, бу эса ўртача беш йиллик кўрсаткичлардан баланддир. БАА Энергетика вазири Суҳайл...

OPEC'нинг нефть қазиб олишни қисқартиришга доир келишуви иштирокчилари жорий йилнинг июнь ойига қадар янги мақсадли йўналишни белгилаб олишлари...

Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” компанияси ва Хитойнинг миллий нефть-газ корпорацияси Қозоғистондан Хитойга экспорт қилинувчи газ ҳажмини йилига 10...

2017 йилда Ўзбекистонга Россия нефти экспорти 68,2 минг тоннани ташкил этди. Бу ҳақда Россия ёқилғи-энергетика комплексининг Марказий диспертчерлик...

Brent туридаги нефть нархи АҚШ энергетика вазирлигининг прогноз бошқармаси Brent нефтининг 2018 йилдаги ўртача нархи 2017 йил декабрдаги 57,26...

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат нефть компанияси акционерлик жамиятига айлантирилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги қиролликнинг расмий...
Янги сайтнинг кўриниши сизга ёқдими?
Бизнинг компаниямиз ҳақидаги барча керакли маълумотларни фойдаланувчилар осон ва қулай тарзда олиш имконига эга бўлишлари учун, биз сайтимизни янги кўринишда тақдим этдик.
Янги кўриниш ҳайратланарли! - 28.3%
Яхши кўринади - 25%
Ҳеч қандай қизиқарли томонини кўрмадим. - 31.5%
Эски кўриниши яхшироқ эди - 15.2%
Жами овозлар:: 92
