“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ қуйидаги қоғоз маҳсулотларини сотиб олиш учун танлов эълон қилади:

  • Зичлиги 80 грамм бўлган A4 форматдаги ёзув қоғози – 200 пачка.
  • Зичлиги 80 грамм бўлган A3 форматдаги ёзув қоғози – 20 пачка.
  • Факс қоғози – 200 та.

"Ўзнефтмахсулот" АЖ ички аудит хизматини яратиш учун аудиторлар танловини эълон қилади

Танловда иштирок этишни хоҳловчилар 2008 йил 20 мартгача қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари керак:


  • Бошқарув раиси номига ариза;
  • аудиторнинг лицензияси ёки сертификати нусхаси;
  • шахсий варақа, паспорт ва диплом нусхаси;
  • бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида охирги ўн йил ичида камида икки йиллик амалий стажи борлиги ҳақида ҳужжат нусхаси.

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ манзили: Тошкент шаҳри, М. Улуғбек тумани, Ф.Хўжаев кўчаси, 143.

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамияти «электрон хужжат айланиши ва иш жараёнларини бошқариш тизими»ни жорий этиш учун танлов эълон қилади

Танловнинг асосий шартлари:


  • Танловга қатнашиш учун ариза бермоқчи бўлган ташкилот, компания ёки фирма танлов мавзуи бўлмиш фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларга ва айнан шундай лойиҳаларни жорий этиш бҳйича етарли тажрибага эга бўлиши лозим.
  • Танловда қатнашувчи ташкилот, компания ва фирмалар танлов эълон қилинган кундан камида 6 ой илгари ташкил этилган бўлишлари шарт.

Танлов бўйича хужжатларни (техник топшириқ, қатнашувчилар йўриқномаси) қуйидаги манзилдан олиш мумкин:

  • Тошкент шаҳри, Ф.Хўжаев кўчаси, 143 уй
  • тел: 231-13-94, 231-13-99

Қатнашувчилар вакиллари хужжатларни ишонч қоғози орқали шахсан олишлари мумкин. Танлов хужжатлари «Ўзнефтмаҳсулот» АЖга 2007 йил 9 июл куни соат 12-00 гача топширилиши керак.