Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

Компанияни ривожлантириш стратегияси қуйидаги йўналишларни амалга оширишдан иборат:

1 - Истеъмолчилар: истеъмолчиларнинг сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тобора тўлиқ қондириш орқали, уларнинг ишончини янада орттириб бориш.

2 - Давлат: Давлат, тармоқ ва жамоат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш орқали давлат сиёсатини бажариш.

3 - Акциядорлар: акциядорларда компаниянинг барқарор иқтисодий ривожланишига бўлган ишончини мустаҳкамлаш.

4 - Имконият:

  1. Ресурслар билан таъминлаш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб бориш.
  2. Ходимлар малакаси ва хавфсизлигини ошириб бориш.

Компаниянинг асосий йўналишларидан бири бу Маҳаллийлаштириш дастури доирасида янги импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120 сонли қарорига асосан 2016 йилда компаниянинг маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотлар графигига ГИР (Гуммин ишқорли реагент) маҳсулоти киритилган. Ушбу реагент нефть ва газ саноатида, нефть қазиб чиқариш ва нефть қудуқларини таъмирлаш жараёнларида ишлатилади.

Шунингдек, мазкур графикка Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли қарорига асосан “Уз-Приста” ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган “Мотор мойлари”, “Редуктор ва шестерня мойлари” ва “Гидравлика суюқлиги” маҳсулотлари ҳам киритилган.

Компаниянинг ишлаб чиқариш объектларида асосан янги энергияни тежовчи технологияларни жалб қилиш, технологик йўқотишларни камайтириш ва маънан ва жисмонан эскирган қурилмаларни замонавийларига алмаштиришга катта эътибор қаратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 февралдаги 11-сонли ва 11 февралдаги 1-сонли баёнларининг ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона ва Бухоро НҚИЗларда технологик аудит ўтказилиб, 2016–2020 йилларда таъмирланиши ва алмаштирилиши мўлжалланган қурилмалар рўйхати тузилди.

Компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707 сонли Фармонига, 2015 йил 16 ноябрдаги ПҚ-2432 сонли ва 2015 йил 2 ноябрдаги ПҚ-2426 сонли қарорларига киритилган қуйидаги лойиҳалар бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда, булар:

  • “Uz Prista Recycling» ҚК заводида товар мойларни қадоқлашга мўлжалланган пластмасса материалидан ҳар-хил ҳажмдаги идишларни ясашни ўзлаштириш ва қуйиш линиясини мослаштириш, бажарилиш муддати 2019-2020 йилларга мўлжалланган;
  • «Бухоро НҚИЗ агрегатларини модернизация ва реконструкция қилиш», бажарилиш муддати 2019-2021 йилларга мўлжалланган;
  • «Пиролиз дистиллятини қайта ишлаш заводини қуриш», бажарилиш муддати 2017-2019 йилларга мўлжалланган.

Бундан ташқари компанияда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги ПФ-4512 сонли Фармони ва бу фармоннинг бажарилиши бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган 2013 йил 13 мартдаги 06/1-123-сонли чора-тадбирлар режаси, шунингдек Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 21 январдаги 4-сонли баёни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343 сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида компания томонидан чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Мазкур чора-тадбирлар режасининг амалга оширилиши натижасида 2015-2016 йилларда компания тасарруфидаги корхоналарда 2 та биогаз ишлаб чиқариш қурилмаси ва 5 та фотоэлектр батарейкаси ишга туширилди ҳамда яна 3 та биогаз қурилмасининг ва 12 та фотоэлектр батарейкасининг ишга туширилиши кутилмоқда.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Марказий ҳисобхона

Исматов Ўткир Юсупович

(+998 71) 231-13-68

Акрамов Аким

(+998 71) 231-14-12

Электрон почта

unmbux@ung.uz

Информацион технологиялар бошқармаси

Исроилов Махсуд
Мурадович

(+998 71) 231-13-93

Администратор

(+998 71) 231-13-94

Электрон почта

unmgio@ung.uz

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Электрон почта

unmkadr@ung.uz

Нефтни қайта ишлаш бошқармаси

Худойберганов Аброр Акбарович

(+998 71) 231-13-63

Турсунов Шухратилла

(+998 71) 231-13-63

Электрон почта

unmper@ung.uz

Хуқуқий бўлим

Ўтаганов Матусмон Махмудович

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmlaw@ung.uz

Логистика бўлими

Адилов Мирзафар
Миршаятович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmtr@ung.uz


Метрология ва сертификатлаш бўлими

Абдуқодиров Рустам Абдумажидович

(+998 71) 231-13-60

Салихов Мурод

(+998 71) 231-13-60

Электрон почта

unmmet@ung.uz

Uzneftmahsulot AJ

«Ўзнефтмаҳсулот» Акциядорлик Жамияти олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Жамият веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Жамиятнинг расмий позицияси ҳисобланади.

Жамият ўзга манбалардан олинган «Ўзнефтмаҳсулот» AЖга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «Ўзнефтмаҳсулот» AЖ расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus