Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

Жамиятнинг кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, амалдаги қонунчилик ва Жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

Кузатув кенгашининг таркиби:

  • Абдурахимов Амин Найимович - “Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик бўлим бошлиғи, кузатув кенгаши раиси;

  • Мансуров Бахрам Маматмуратович - “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари;

  • Анаркулов Бахтиер Рахмонкулович - “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бош мутахассиси;

  • Тойчиев Нусратбек Давранкулович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бошқарма бошлиғи;

  • Закиров Ҳаёт Уткурович - “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарма бошлиғи;

  • Муҳаммадиев Ўктам Шарифович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бошқарма бошлиғи ўринбосари;

  • Муродов Соҳибжон Гафуржанович - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Бошқарма бошлиғи ўринбосари;

  • Набиев Тўлқин Набиевич - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Бошқарма бошлиғи;

  • Агзамов Нодир Тохирович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси етакчи мутахассиси, давлатнинг ишончли вакили.

Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  1. Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

  2. Жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси ўн биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно;

  3. акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

  4. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

  5. акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

  6. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

  7. мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

  8. Жамият бошқаруви аъзоларини (бошқарув раисидан ташқари) лавозимга тайинлаш уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

  9. Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

  10. Жамиятнинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва ички аудит ҳизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

  11. Жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан Жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;

  12. аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан тавсиялар бериш;

  14. дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

  15. Жамиятнинг захира фонди ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

  16. Жамиятнинг корхоналари ва филиалларини ташкил этиш ҳамда ваколатхоналарини очиш ва тугатиш;

  17. Жамиятнинг шўъба ва тобе ҳўжалик жамиятларини ташкил этиш;

  18. қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш (йирик битим тузиш масаласи бўйича Жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин);

  19. конунчиликда назарда тутилган ҳолларда Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;

  20. Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

  21. Жамиятнинг Устав фондини ошириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек тегишли хужжатларни (акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини) тасдиқлаш;

  22. Жамиятнинг Устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек тегишли хужжатларни (акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини) тасдиқлаш;

  23. аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  24. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

  25. Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  26. қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  27. Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  28. Жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

  29. ушбу Устав ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига бошқа қарор ва масалаларни ҳам ҳал этиш берилиши мумкин.

9.3. Жамият кузатув кенгаши ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу Устав ва Акциядорлар умумий йигилишида тасдиқланган “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширади.

Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, амалдаги қонунчилик ва мазкур Устав асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг миқдор таркиби 9 (етти) аъзодан иборат.

Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
Жамият Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари Жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамият кузатув кенгашининг аъзолари бўлиши мумкин эмас.
Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган “Жамият кузатув кенгаши туғрисида”ги Низомида белгилаб қўйилади.

Жамият кузатув кенгашида давлатнинг ишончли вакилининг фаолияти амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.
Давлат вакили лавозимига кўра Жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).

Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Жамият кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.
Жамият кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади ва акциядорлар умумий йиғилишларида раислик қилади.
Жамият кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини кузатув кенгаш аъзоларидан бири бажариб туради.

Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижроия органи аъзосининг, шунингдек қонунчиликда ва мазкур Уставда кўрсатилган бошқа ҳолларда бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади.
Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум, кузатув кенгашига сайланган аъзолар сонининг етмиш беш фоизини ташкил қилади.

Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.
Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони ушбу Уставида назарда тутилган миқдорнинг 75 фоизидан кам бўлган тақдирда, Жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек Жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришга ҳақли эмас.
Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият кузатув кенгаши раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

Жамият кузатув кенгаши қарорлари билан Жамият акциядорлари таништирилиши мумкин. Жамият акциядорлари компаниянинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлари билан ҳам танишишлари мумкин.
Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.
Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.

Жамият кузатув кенгаши аъзолари Жамият ва унинг акциядорлари олдидаги ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ жавобгар бўладилар.
Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.

Кузатув кенгаши раиси ва аъзоларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202 - сонли “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ акциядорлик компанияси фаолиятининг самарадорлигига бевосита боғлиқ.
Кузатув кенгашини қўшимча рағбатлантириш, унинг принципиаллигини ҳамда самарадорлигини ошириш учун Жамиятнинг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ҳар чоракда моддий рағбатлантириш тўлаб борилади.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Марказий ҳисобхона

Исматов Ўткир Юсупович

(+998 71) 231-13-68

Акрамов Аким

(+998 71) 231-14-12

Электрон почта

unmbux@ung.uz

Информацион технологиялар бошқармаси

Исроилов Махсуд
Мурадович

(+998 71) 231-13-93

Администратор

(+998 71) 231-13-94

Электрон почта

unmgio@ung.uz

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Электрон почта

unmkadr@ung.uz

Нефтни қайта ишлаш бошқармаси

Худойберганов Аброр Акбарович

(+998 71) 231-13-63

Турсунов Шухратилла

(+998 71) 231-13-63

Электрон почта

unmper@ung.uz

Хуқуқий бўлим

Ўтаганов Матусмон Махмудович

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmlaw@ung.uz

Логистика бўлими

Адилов Мирзафар
Миршаятович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmtr@ung.uz


Метрология ва сертификатлаш бўлими

Абдуқодиров Рустам Абдумажидович

(+998 71) 231-13-60

Салихов Мурод

(+998 71) 231-13-60

Электрон почта

unmmet@ung.uz

Uzneftmahsulot AJ

«Ўзнефтмаҳсулот» Акциядорлик Жамияти олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Жамият веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Жамиятнинг расмий позицияси ҳисобланади.

Жамият ўзга манбалардан олинган «Ўзнефтмаҳсулот» AЖга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «Ўзнефтмаҳсулот» AЖ расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus