Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 60 ёшда !

          Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи мустақил Ўзбекистон Республикаси нефть саноати тармоғида ўз ўрнига ва алоҳида салоҳиятга эга. Корхонада ишлаб чиқарилаётган нефть маҳсулотлари мамлакатимиз халқ хўжалигининг деярли барча соҳалари ҳамда халқ эҳтиёжи учун муҳим маҳсулот ҳисобланади.

        2018 йил 19 январь куни Олтиариқ туманининг Тинчлик шаҳарчасидаги муҳташам маданият саройида завод ташкил этилганининг 60 йиллигига бағишланган тантана бўлиб ўтди. Тантанада меҳнат фахрийлари, илғор ишчи-хизматчилар, муҳандис-техник ходимлар, цех ва қурилмалар бошлиқлари, байрамни ишчи аҳли билан баҳам кўриш учун ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этди.

 

        Тантанани завод директори Р.Абдукаримов очиб, суронли ташкилий даврни, мураккаб ва масъулиятли тикланиш йўлини, туб ислоҳотлар ва модернизация жараёнларини босиб ўтган завод тарихига қисқача тўхталиб ўтди. 60 йил ичида қандай муваффақиятлар ва ютуқ-юксалишларга эришилган бўлса, уларнинг замирида меҳнат фахрийларининг ва барча ишчи-хизматчиларнинг заҳматли  меҳнатлари ва фидойиликлари мужассамлиги тилга олинди. 

       Мустақиллик йилларида Президентимиз ва республика ҳукуматининг тегишли қарорлари билан кенг кўламдаги реконструкция ва модернизация ишлари олиб борилгани, чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларнинг изчил йўлга қўйилгани ва хорижий сармояларнинг кириб келиши натижасида нефтни қайта ишлаш қуввати оширилди, маҳсулотлар тури ортди, сифати халқаро талаблар даражасига етди. Энг муҳим жиҳатлардан бири – ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда.

         Мамлакатимизда меҳнат қилган инсон қадр топади. Буни 2005 йилда мамлакат нефт саноати тармоғи ходимлари ўртасида биринчи бўлиб 1-цех ЛЧ-35/11-600 технологик қурилмаси механиги, фидойи инсон, жуда кўп ёшларнинг тажрибали устози Ботирали Темировнинг Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланганини мисол қилиб келтириш мумкин.

      

         Завод маъмурияти, касаба уюшмаси қўмитаси ва бошқа жамоат ташкилотлари томонидан ишчи-ходимларга қулай меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғликларини тиклашларига кўмаклашиш, оила аъзоларини ва фарзандларини қўллаб-қувватлаш, фахрийларни эъзозлаш, шунингдек, меҳр-мурувватга муҳтожларга саховат ёрдамларини кўрсатиш борасида ҳамда завод ва шаҳар миқёсидаги катта ҳажмдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш йўналишларида ҳам тизимли хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

          Тадбирда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари О.Темиров, "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ Бошқаруви раиси М.Файзиев, вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи директори Ш.Сайдаҳмедов, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори А.Фозилов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Э.Нуралиев, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти ходими Ш.Ғуломов, «Ўзбекнефтгаз» АЖ лойиҳа илмий-тадқиқот институти ходими Э.Сайдаҳмедов сўзга чиқиб, қутлуғ сана билан завод жамоасини самимий қутлаш билан бирга, Фарғона нефтчилари бундан кейин ҳам келажаги буюк мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиш, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ва давлат дастурларини сўзсиз ижро этиш, халқимизнинг тинч ва фаровон турмушини таъминлаш йўлида бор билим, маҳорат, тажриба ва куч-ғайратларини аямасликларига ишонч билдирдилар.

          Тантанада бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, илғор ишчи-хизматчиларга "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ, вилоят ҳокимлиги, завод маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг Фахрий ёрлиқлари, Ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Шунингдек, узоқ йиллар корхонада самарали меҳнат қилган марҳум мутахассислар оила аъзолари моддий қўллаб-қувватланди.

          Байрам тадбирида катта дастурдаги концерт намойиш этилди.

  

 

 

 

 

 

 

 

 

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Марказий ҳисобхона

Обидов Икболжон Аскаралиевич

(+998 71) 231-13-68

Акрамов Аким

(+998 71) 231-14-12

Электрон почта

unmbux@ung.uz

Информацион технологиялар бошқармаси

Исроилов Махсуд
Мурадович

(+998 71) 231-13-93

Администратор

(+998 71) 231-13-94

Электрон почта

unmgio@ung.uz

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Электрон почта

unmkadr@ung.uz

Нефтни қайта ишлаш бошқармаси

Мухторов Нуриддин Шамшидинович

(+998 71) 231-13-63

Саидов Улугбек

(+998 71) 231-13-63

Электрон почта

unmper@ung.uz

Хуқуқий бўлим

Ўтаганов Матусмон Махмудович

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmlaw@ung.uz

Логистика бўлими

Адилов Мирзафар
Миршаятович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmtr@ung.uz


Метрология ва сертификатлаш бўлими

Абдуқодиров Рустам Абдумажидович

(+998 71) 231-13-60

Салихов Мурод

(+998 71) 231-13-60

Электрон почта

unmmet@ung.uz

Uzneftmahsulot AJ

«Ўзнефтмаҳсулот» Акциядорлик Жамияти олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Жамият веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Жамиятнинг расмий позицияси ҳисобланади.

Жамият ўзга манбалардан олинган «Ўзнефтмаҳсулот» AЖга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «Ўзнефтмаҳсулот» AЖ расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus