Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тизимида геология-қидирув ва қазиб олиш ишлари самарадорлиги, ёқилғи материаллари билан ички эҳтиёжни таъминлашнинг аҳволи, тизимдаги истиқболли вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, нефть-газ саноати соҳасида ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги «Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув тизими такомиллаштирилди.Углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтиришнинг 2021 йилгача бўлган дастури ва уни амалга ошириш механизмлари тасдиқланди. Мамлакатимизда ер ости бойликлари кўп. Уларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш бўйича янги тизим яратилди. Хўш, юртимиз бойликлари халқимизга қандай манфаат келтирмоқда, деди давлатимиз раҳбари.

2017 йилда нефть ва газ конденсати қазиш, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича белгиланган режа бажарилган. Лекин тармоқда йиллар давомида кўплаб муаммолар тўпланиб қолган.

Захиралар етарли даражада ошириб борилмагани сабабли 2017 йилда табиий газ қазиш ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш прогнози етарли даражада бажарилмаган. Геология-қидирув жараёнидаги бурғилаш ҳажми бўйича прогноз 77 фоизга бажарилган. Агар бу ишлар тўлиқ адо этилганида захирани янада ошириш мумкин бўлар эди.Шунингдек, эксплуатацион бурғилаш ишлари прогнози 49 фоизга ва қурилиши тугатилган қудуқлар сони прогнози 53 фоизга бажарилган, холос. Табиий газ қазиш қувватлари ҳамда тарқатиш тармоқларини модернизация қилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам етарли даражада эмас. Бунинг оқибатида газ қазиб олишдан бошлаб, уни истеъмолчига етказиб бергунча ушбу табиий бойликнинг 6 фоизи йўқотилмоқда. Президентимиз шу каби камчиликларни танқидий таҳлил қилар экан, углеводород захираларини ошириш ва қазиб чиқаришни кўпайтириш борасидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Геология-қидирув ишлари давлат дастурига мувофиқ, янги конлар очиш орқали 2018 йилда табиий газ захирасини 57 миллиард куб метрга, нефть ва конденсат захирасини 3,6 миллион тоннага кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Жорий йилда 63 миллиард куб метр табиий газ, 3 миллион тонна нефть ва конденсат қазиб олишни таъминлаш учун 255 та янги қудуқ ва 26 та янги технологик объектни қуриш ишларини якунлаш, 76 та қудуқни капитал таъмирдан чиқариш лозимлиги қайд этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2 миллиард 756 миллион долларлик 24 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Бу маблағлар Жиззах нефтни қайта ишлаш заводини бунёд этиш ва замонавий технологиялар билан таъминлаш, Қандим газни қайта ишлаш комплексининг 2-навбати ва Қандим конлар гуруҳини жиҳозлаш, Шўртан газ-кимё мажмуасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш, Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида қидирув ишларини олиб бориш ва техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш каби лойиҳаларга йўналтирилади. Йиғилишда мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этилаётган инвестицияларнинг ярмидан кўпи нефть-газ соҳаси ҳиссасига тўғри келиши, сарфланган ҳар бир доллар иқтисодий фойда келтириши зарурлиги таъкидланди.

Давлат манфаатлари нуқтаи назаридан, маҳсулот тақсимлаш келишувлари ва қўшма корхоналар шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. Соҳанинг логистика йўналишларини диверсификация қилиш, хом ашё импорти ва маҳсулот экспорти нархларининг арзонроқ бўлишини кафолатлайдиган транспорт йўлаклари ва тарифларини аниқлаш, энергия истеъмолини тежаш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Газ тақсимлаш тизими жисмонан эскиргани ва истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда йўқотишларга йўл қўйилаётгани танқид қилинди. Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда юқори ва ўрта босимли газ тақсимот тизимини ривожлантириш, автотранспортларни газга ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш маданиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Нефть-газ соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг кредит рейтингини аниқлаш ишларини жадаллаштириш бўйича ҳам вазифалар белгиланди. Муҳокама қилинган масалалар бўйича зарур ҳужжатлар қабул қилиш ва белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Марказий ҳисобхона

Исматов Ўткир Юсупович

(+998 71) 231-13-68

Акрамов Аким

(+998 71) 231-14-12

Электрон почта

unmbux@ung.uz

Информацион технологиялар бошқармаси

Исроилов Махсуд
Мурадович

(+998 71) 231-13-93

Администратор

(+998 71) 231-13-94

Электрон почта

unmgio@ung.uz

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Электрон почта

unmkadr@ung.uz

Нефтни қайта ишлаш бошқармаси

Худойберганов Аброр Акбарович

(+998 71) 231-13-63

Турсунов Шухратилла

(+998 71) 231-13-63

Электрон почта

unmper@ung.uz

Хуқуқий бўлим

Ўтаганов Матусмон Махмудович

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmlaw@ung.uz

Логистика бўлими

Адилов Мирзафар
Миршаятович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmtr@ung.uz


Метрология ва сертификатлаш бўлими

Абдуқодиров Рустам Абдумажидович

(+998 71) 231-13-60

Салихов Мурод

(+998 71) 231-13-60

Электрон почта

unmmet@ung.uz

Uzneftmahsulot AJ

«Ўзнефтмаҳсулот» Акциядорлик Жамияти олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Жамият веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Жамиятнинг расмий позицияси ҳисобланади.

Жамият ўзга манбалардан олинган «Ўзнефтмаҳсулот» AЖга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «Ўзнефтмаҳсулот» AЖ расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus