Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

Муҳтарам пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Сўнгги икки-уч кун мобайнида пойтахтдаги баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензинга навбатлар кузатилмоқда. Мазкур ҳолат Сизларнинг ҳақли эътирозларингизга сабаб бўлмоқда, албатта. Бироқ бундай вазият “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясига боғлиқ бўлмаган қуйидаги омиллар натижаси ўлароқ юзага келмоқда:

биринчидан, шаҳримизга вилоятлардан қатнаётган кўпчилик автомобиллар эгалари чайқовчилик ниятида турли йўллар билан керагидан ортиқча миқдорда автобензин олиб чиқиб кетишмоқда. Бундай ҳолатнинг олдини олиш мақсадида компаниямиз томонидан “Ўздавнефтгазинспекция” ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга профилактика чора-тадбирлари амалга оширилмоқда;

иккинчидан, айрим шов-шув ишқибозлари томонидан аҳоли орасида - “бундан кейин АЁҚШларда автобензин камайиб кетар экан”, – деган умуман ўринсиз хабарнинг тарқатилаётгани. Бу хусусда “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси шуни ишонтириб баён қиладики, юртимиздаги нефтни қайта ишлаш заводлари ёнилғи маҳсулотларини етарли ишлаб чиқармоқда ва бундан буён АЁҚШларга нафақат белгиланган миқдорда, балки унга қўшимча миқдорда ҳам автобензин етказиб бериш режалаштирилмоқда;

учинчидан, шуни таъкидлаш лозимки, юқорида баён этилган шов-шувларга учган автомобиль эгалари автобензинни керагидан ортиқда харид қилиб, ғамлаб олишга ҳаракат қилишмоқда. Хусусан, айрим автомобиль эгалари ўз уйлари ёки гаражларида автобензинни захира қилиб қўйишга киришишган. Кези келганда шуни алоҳида қайд этиш керакки, хавфли ёнилғи маҳсулотларининг махсус мослаштирилмаган жойларда сақланиши кўнгилсиз воқеаларга олиб келиши мумкин;

тўртинчидан, статистик маълумотлардан кўриниб турганидек, бунга автомобиллар сонининг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги ҳам муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқдаки, мазкур ҳолат, ўз навбатида, автобензин истеъмолининг борган сайин ортиб боришига олиб келмоқда, бироқ компаниямиз томонидан автобензин ишлаб чиқариш кўрсаткичларини белгилашда бу омил ҳам назарда тутилмоқда;

“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси мазкур вазиятни барқарорлаштириш учун нефтни қайта ишлаш заводларида автобензин ишлаб чиқариш миқдорини мумкин қадар кўпайтириш, шу жумладан четдан қўшимча миқдорда углеводород хом ашёсини келтириш ва истеъмолчиларни автобензин билан тегишли миқдорда таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўрмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари Сизлардан турли шов-шувларга ишонмасликни ва хавотирга берилмасликни, эҳтиёжингиздан зиёд миқдорда ёнилғи ғамламасликни ҳамда фаол фуқаролик позициясида туриб, юқорида баён этилган омилларнинг олдини олишда биз билан яқиндан ҳамкорлик қилишингизни, сўраймиз!

16.10.2016 йилҲурмат билан,
«Ўзнефтмаҳсулот» АК
раҳбарияти

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Марказий ҳисобхона

Исматов Ўткир Юсупович

(+998 71) 231-13-68

Акрамов Аким

(+998 71) 231-14-12

Электрон почта

unmbux@ung.uz

Информацион технологиялар бошқармаси

Исроилов Махсуд
Мурадович

(+998 71) 231-13-93

Администратор

(+998 71) 231-13-94

Электрон почта

unmgio@ung.uz

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Электрон почта

unmkadr@ung.uz

Нефтни қайта ишлаш бошқармаси

Худойберганов Аброр Акбарович

(+998 71) 231-13-63

Турсунов Шухратилла

(+998 71) 231-13-63

Электрон почта

unmper@ung.uz

Хуқуқий бўлим

Ўтаганов Матусмон Махмудович

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmlaw@ung.uz

Логистика бўлими

Адилов Мирзафар
Миршаятович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmtr@ung.uz


Метрология ва сертификатлаш бўлими

Абдуқодиров Рустам Абдумажидович

(+998 71) 231-13-60

Салихов Мурод

(+998 71) 231-13-60

Электрон почта

unmmet@ung.uz

Uzneftmahsulot AJ

«Ўзнефтмаҳсулот» Акциядорлик Жамияти олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Жамият веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Жамиятнинг расмий позицияси ҳисобланади.

Жамият ўзга манбалардан олинган «Ўзнефтмаҳсулот» AЖга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «Ўзнефтмаҳсулот» AЖ расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus