Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

«ТАСДИҚЛАНГАН»
«O’zneftmahsulot» АК Акциядорларининг Умумий йиғилиши
томонидан 2014 йил 30 июндаги 14-сонли баённома.

«O’zneftmahsulot» акциядорлик компанияси Тафтиш комиссиси тўғрисида

НИЗОМ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1.Мазкур Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси (кейинги ўринларда Компания) Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Низом Тафтиш комиссиясининг (кейинги ўринларда ТК) мақоми, таркиби, функциялари, ваколатларини, уни сайлаш тартиби, унинг аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.

2. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАҚОМИ

2.1. Тафтиш Комиссияси Компаниянинг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиб боради.

2.2. Тафтиш Комиссияси қуйидагиларни амалга оширади:

  • молиявий ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларини текшириш;
  • тузилган шартномалар, амалга оширилган битимларни текшириш;
  • тузилган шартномалар, амалга оширилган битимларни текшириш;
  • молиявий-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятида белгиланган меъёрий кўрсаткичлар, қоидалар ва Давлат стандартларига риоя қилинишини текшириш;
  • Компаниянинг молиявий ҳолатини, унинг тўловга қобиллигини, активларнинг ликвидлигини, ўзининг ва қарз маблағлари нисбатини; заҳираларнинг Компаниянинг иқтисодий ҳолатини яхшилашга таъсирини таҳлил қилиш;
  • Компанияни бошқаришни яхшилаш учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • Солиқ инспекцияси, статистика ва бошқа давлат бошқаруви органлари учун баланс, ҳисобот ҳужжатларининг тўғри тузилганлигини текшириш;
  • Бошқарув қабул қилган қарорларнинг қонунга мувофиқлигини ва уларнинг акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорларига мувофиқлигини текшириш;
  • акциядорлар Умумий йиғилишлари қарорларини таҳлил этиш, амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларидан тафовут қилган тақдирда Компания ҳужжатларига таклифлар киритиш;

Компаниянинг аффилланган шахслар билан битимлари ва бошқа йирик битимларида уларни тузиш талабларига риоя қилинганлигини текшириш

3. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИ
ВА УНИ САЙЛАШ ТАРТИБИ

3.1. Тафтиш комиссияси акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади. Айни бир шахснинг тафтиш комиссияси аъзолигига кетма-кет 3 (уч) мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Тафтиш комиссияси аъзолари айни вақтда Компания Кузатув кенгаши аъзоси бўлишлари, шунингдек Компанияда меҳнат шартномаси асосида ишлашлари мумкин эмас.

3.2. Тафтиш комиссияси Умумий йиғилишда акциядорлар вакиллари ичидан 3 (уч) киши таркибида сайланади.
3.3. Тафтиш комиссияси ўз таркибидан комиссия раисини сайлайди.
Комиссия раиси комиссия мажлисларини чақиради, ўтказади, жорий ишини ташкил этади, комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди, комисся хулосаларини адресатларга етказади.

3.4 Тафтиш комиссияси аъзоларига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

  • олий иқтисодий (молиявий) ёки юридик билимга эга бўлиш;
  • бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботлар соҳасида билимга ва камида бир йиллик иш стажига эга бўлиш;
  • молиявий-хўжалик фаолият устидан назорат қилиш бўйича махсус билимга эга бўлиш;
  • ташқи иқтисодий операциялар соҳасида, хўжалик шартномалари ва контрактларини тузиш тартиблари бўйича билимга эга бўлиш;
  • ЎзР Фуқаролик ва Солиқ кодекслари, қонунлар, қимматли қоғозлар бозори, бухгалтерия ҳисоби стандартлари бўйича масалаларни билиш.

4. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

4.1. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йил ёки бошқа давр учун фаолият якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ташаббусига, акциядорлар Умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши қарорига ёки биргаликда Компания овоз берувчи акцияларининг камида 5% ига эгалик қиладиган акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра амалга оширилади.

Компания Тафтиш комиссиясининг талабига кўра Компания Бошқарувининг лавозимдор шахслари унга молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни такдим этишлари шарт.
Компания Тафтиш комиссияси акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни талаб қилишга ҳақлидир.

4.2. Ўз функцияларини бажариш пайтида Тафтиш комиссияси қуйидаги турдаги ишларни амалга оширади:

  • Компаниянинг молиявий ҳужжатларини, мол-мулкни инвентарлаш бўйича Тафтиш комиссиясининг хулосасини текшириш, кўрсатилган ҳужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;

  • Компания номидан тузилган шартномалар, амалга оширилган битимлар, контрагентлар билан ҳисоб-китобларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;

  • юритилаётган бухгалтерия ва статистика ҳисобининг мавжуд меъёрий қоидаларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;

  • молиявий-хўжалик, ишлаб чиқариш фаолиятида белгиланган меъёрий кўрсаткичлар, қоидалар ва ҳоказоларга риоя қилинишини текшириш;

  • Компаниянинг молиявий ҳолатини, унинг тўловга қобиллигини, активларнинг ликвидлигини, ўзининг ва қарз маблағлари нисбатини таҳлил қилиш; Компаниянинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш заҳираларини аниқлаш, Компания органлари учун тавсиялар ишлаб чиқиш, Фойда ва зарар ҳисобларини ва уларнинг тўғри тақсимланганлигини таҳлил қилиш;

  • маҳсулот ва хизматлар етказиб берувчилари томонидан бюджетга тўловлар, облигациялар бўйича дивидендлар, фоизлар ҳисобланиши ҳамда тўланиши, бошқа мажбуриятлар узилишининг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилаётганини текшириш;

  • Компания балансларининг, солиқ инспекцияси, статистика ва бошқа давлат бошқаруви органлари учун баланс, ҳисобот ҳужжатларининг тўғри тузилганлигини текшириш;

  • Компания Бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўғрилигини, уларнинг КомпанияУставига, Компания Бошқаруви тўғрисидаги низомга ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарорларига мувофиқлигини текшириш;

  • акциядорлар Умумий йиғилишлари қарорларини таҳлил этиш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларидан тафовут қилган тақдирда уларни ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш.

  • акциядорларнинг Компания раҳбар органлари номига йўлланган шикоятлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш.

5. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ

5.1. Тафтиш комиссияси ўз функцияларини тегишлича бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Компания Бошқаруви, унинг бўлинмалари ва хизматларидан, мансабдор шахсларидан Тафтиш комиссиясига талаб қилинган, унинг иши учун зарур бўлган, ўрганилиши Тафтиш комиссиясининг функциялари ва ваколатларига мувофиқ келадиган барча ҳужжатларни олиш. Кўрсатилган ҳужжатлар ва материаллар Тафтиш комиссиясига унинг ёзма сўровидан кейин уч кун мобайнида тақдим этилади;

  • Компаниянинг ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятида қонунбузарликлар аниқланиши ёки Акциядорлик жамияти манфаатларига таҳдид солиниши Компания бошқарув органларининг ваколатида бўлган масалаларни ҳал қилишни талаб этадиган ҳолларда ваколатли шахслардан Бошқарув, Кузатув кенгаши мажлисларини, акциядорлар Умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш;

  • ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятда қонунбузарликлар аниқланган ёки Компания манфаатларига бошқача хавф таҳдид солинган ҳолларда акциядорларнинг Умумий йиғилишини чақириш (бир овоз билан қарор чиқарган ҳолда);

  • Компания ходимларидан, шу жумладан исталган мансабдор шахсларидан, Тафтиш комиссияси ваколатида бўлган масалалар бўйича шахсан тушунтириш беришни талаб қилиш;

  • Компанияда штат лавозимларини эгалламаган мутахассисларни шартнома асосида ўз ишига жалб этиш;

  • Компания Бошқаруви, унинг бўлинмалари ва хизматлари олдига Компаниянинг амалдаги низомлари, қоидалари ва йўриқномаларини бузган ходимларни, шу жумладан мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш.

5.2. Тафтиш комиссияси аъзолари Бошқарув мажлисларида маслаҳат овози билан қатнашиш ҳуқуқига эгалар.

5.3. Компания ўз мажбуриятларини бажарган Тафтиш комиссияси аъзоларига ойида ўн минимал ойлик суммаси миқдорида тақдирлаш пули тўлайди.

5.4. Тафтиш комиссияси аъзоларига тақдирлаш пули уларнинг ҳисобот даврида Тафтиш комиссияси мажлисларида иштирок этганликларига пропорционал равишда ҳар чоракда тўлаб борилади.

6. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ВА УНИНГ
АЪЗОЛАРИ МАЖБУРИЯТЛАРИ

6.1. Текширишларни ўтказиш пайтида Тафтиш комиссияси аъзолари текширув мавзуига тааллуқли бўлган барча ҳужжатлар ва материалларни синчиклаб текширишга мажбурдирлар. Нотўғри хулосалар учун Тафтиш комиссияси акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан белгиланадиган мезонларда жавобгар бўладилар.

6.2. Тафтиш комиссиясининг мажбуриятлари қуйидгилардан иборат:

  • акциядорлар Умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, Бошқарув эътиборига амалга оширилган тафтиш ва текширишлар натижаларини ёзма ҳисоботлар, маълумотномалар шаклида ўз вақтида етказиш;
  • Компаниянинг тижорат сирини ва конфиденциал маълумотларни сақлаш шартларига риоя қилиш;
  • Компания манфаатларига ҳақиқатда хавф таҳдиди пайдо бўлган ёки мансабдор шахслар йўл қўйган суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда ваколатли органлардан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш.

6.3. Тафтиш комиссияси Кузатув кенгашига акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишига кўпи билан 10 кун қолганда молия ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботини юритиш қоидалари ва тартибларига мувофиқ йиллик ҳисоботлар ва баланслар бўйича хулоса тақдим этади. Умумий йиғилиш Тафтиш комиссиясининг хулосасисиз балансни тасдиқлаш ҳуқуқига эга эмас.

Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хулоса тузади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • компаниянинг ҳисоботлари ва бошқа молия ҳужжатлари маълумотларининг тўғрилигига баҳо;
  • молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тақдим этиш тартибини, шунингдек қонунларни бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисидаги ахборот.

Тафтиш комиссияси режадан ташқари тафтишларни Компания оддий акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядорларнинг ёки Кузатув кенгаши аъзолари кўпчилигининг ёзма сўровига биноан ўтказади.

7. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ МАЖЛИСЛАРИНИ ЎТКАЗИШ
ВА ХУЛОСЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

7.1. Компаниянинг Тафтиш комиссиясининг мажлислари тасдиқланган режага кўра йиллик якунлар ва навбатдан ташқари – Кузатув кенгашининг топшириғига биноан ёки Компания овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб 5% ига эгалик қиладиган акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра ўтказилади.

7.2. Аъзоларининг камида 60%и иштирок этганда, Тафтиш комиссиясининг мажлиси қонуний деб ҳисобланади.

7.3. Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эгадир. Тафтиш комиссиясининг далолатномалари ва хулосалари мажлисда қатнашаётганларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади.

7.4. Текширув натижалари бўйича хулосалар ижрочи томонидан имзоланиб, Тафтиш комиссияси мажлисида муҳокма қилинади. У тасдиқланганидан сўнг комиссия котиби томонидан расмийлаштириладиган Тафтиш комиссияси баённомасига киритилади ва текширувда қатнашадиган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланиб, Тафтиш комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

7.5. Тафтиш комиссиясининг комиссия қарорига рози бўлмаган аъзолари мажлис баённомасида алоҳида фикрларини қайд эттиришга ҳақлидирлар.

7.6. Тафтиш комиссияси ўз таркибидан Раис ва Котибни сайлайди.

Тафтиш комиссияси Раиси:

  • мажлисларни чақиради ва ўтказади;
  • Тафтиш комиссиясининг жорий ишини ташкил қилади;
  • Бошқарув, Кузатув кенгаши мажлисларида, акциядорлар Умумий йиғилишида унинг номидан вакил бўлади;
  • комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларга имзо чекади.

Тафтиш комиссияси котиби:

  • мажлис баёнларининг юритилшини ташкил этади:
  • Тафтиш комиссияси далолатномалари ва хулосаларини тегишли манзиллар етказади;
  • комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларга имзо чекади.

8. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛОТЛАРИ
УЛАР ВАКОЛАТЛАРИНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ

8.1. Тафтиш комиссияси аъзолари ўз ташаббусларига кўра унинг таркибидан чиқишлари мумкин, улар бу ҳақида Кузатув кенгашига олдиндан, комиссия таркибидан чиқиш мўлжалланаётган санадан камида бир ой илгари хабар қилишлари лозим.

8.2. Тафтиш комиссияси аъзолари ёки бутун таркиби ваколатларининг акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра тўхтатилиши учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

  • Тафтиш комиссияси аъзосининг комиссиянинг икки ва ундан ортиқ мажлиси ишида йўқ бўлиши ёки иштирок этмаслиги;
  • комиссия аъзоси (аъзолари) томонидан текширув ўтказиш муддати ва усулларининг муттасил равишда бузилиши, уларнинг масалани билмасликлари, ўз мажбуриятларини совуққонлик билнан бажаришлари;
  • Тафтиш комиссияси аъзолари томонидан оқибати Компания учун нохушлик келтирган хатти-ҳаракатларнинг содир этилиши;

8.3. Кузатув кенгаши, Бошқарув, тугатиш комиссияси таркибига киришлари ёки Компанияга ишга қабул қилинганликлари муносабати билан Тафтиш комиссияси аъзоларининг ваколатлари ўз-ўзидан тўхтатилади.

8.4. Компаниянинг мансабдор шахслари Тафтиш комиссияси фаолиятига ёрдам беришлари, комиссия аъзоларининг мазкур Низомда белгилаб қўйилган мажбуриятларини бажаришлари учун монелик қилмасликлари лозим.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Марказий ҳисобхона

Исматов Ўткир Юсупович

(+998 71) 231-13-68

Акрамов Аким

(+998 71) 231-14-12

Электрон почта

unmbux@ung.uz

Информацион технологиялар бошқармаси

Исроилов Махсуд
Мурадович

(+998 71) 231-13-93

Администратор

(+998 71) 231-13-94

Электрон почта

unmgio@ung.uz

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Электрон почта

unmkadr@ung.uz

Нефтни қайта ишлаш бошқармаси

Худойберганов Аброр Акбарович

(+998 71) 231-13-63

Турсунов Шухратилла

(+998 71) 231-13-63

Электрон почта

unmper@ung.uz

Хуқуқий бўлим

Ўтаганов Матусмон Махмудович

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmlaw@ung.uz

Логистика бўлими

Адилов Мирзафар
Миршаятович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmtr@ung.uz


Метрология ва сертификатлаш бўлими

Абдуқодиров Рустам Абдумажидович

(+998 71) 231-13-60

Салихов Мурод

(+998 71) 231-13-60

Электрон почта

unmmet@ung.uz

Uzneftmahsulot AJ

«Ўзнефтмаҳсулот» Акциядорлик Жамияти олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Жамият веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Жамиятнинг расмий позицияси ҳисобланади.

Жамият ўзга манбалардан олинган «Ўзнефтмаҳсулот» AЖга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «Ўзнефтмаҳсулот» AЖ расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus