
"Ўзнефтмаҳсулот" АЖда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот
«Ўзнефтмаҳсулот» AЖ информацион технологиялар бошқармасига дастурчиларни ёллаш тўғрисида эълон бермоқда.
- Номзодларга талаблар:
- - Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотга эга бўлиш;
- - Дастурлаш тилини билиш: Visual Basic, PHP
- - МБ ишлашини таъминлаш: МБ захиралаш, МБ тиклаш, МБ киришни бошқариш, МБ фойдаланувчиларининг ишлашини таъминлаш учун дастурий таъминотни (ДТ) ўрнатиш ва созлаш, МБ бошқариш учун ДТ ўрнатиш ва созлаш, МБ билан ишлаш жараёнида пайдо бўлувчи ҳолатларни мониторинг қилиш, МБ билан ишлаш жараёнида пайдо бўлувчи ҳолатларни рўйхатга олиш
- - МБ функцияларини оптималлаштириш: МБ ишини мониторинг қилиш, МБ иши ҳақида статистик маълумотлар йиғиш, МБ билан биргаликда ишловчи ҳисоблаш ресурсларининг тақсимланишини оптималлаштириш, МБ самарадорлигини оптималлаштириш, МБ билан биргаликда ишловчи компьютер тармоқлари тизимини оптималлаштириш, МБ сўровларининг бажарилишини, МБда сақланувчи маълумотлар ишлаш муддатини оптималлаштириш.
+99871 231-13-93
«Ўзнефтмаҳсулот» AЖ ички аудит хизматига ходимларни ёллаш тўғрисида эълон бермоқда.
Даъволарга қуйидаги минимал талаблар қўйилади:
- бухгалтерия ҳисоботи, аудит, молиявий ёки солиқ назорати соҳасида (шу жумладан қўшимча вазифада ишлаш бўйича) охирги ўн йил ичида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш;
- ички аудитор сертификати;
- Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида ёки хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида олинган таълимга тенг, деб эътироф этилган олий иқтисодий таълим.
Таклифларингизни қуйидаги манзилда жойлашган «Ўзнефтмаҳсулот» AЖга тақдим этишингизни илтимос қиламиз: Ўзбекистон, 100125, Тошкент ш., Дўрмон йули 2-берк кўча, 143. Телефон: 231 13 84.
Сўнгги ўзгартириш: 06.02.2018
А
гар Сиз корхонамизда ишлаш истагида бўлсангиз, ўз резюмейингизни бизга юборишингиз ёки номзод анкетасини сайтимиздан ўзингизга юклаб олиб тўлдириб, сўнг факс ёки Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. орқали бизга юборишингиз мумкин. Сизга мос бўш иш ўрни пайдо бўлса корхонамизнинг Кадрлар билан ишлаш бўлими ходимлари Сиз билан алоқага чиқадилар.
Топ янгиликлар
Янги сайтнинг кўриниши сизга ёқдими?
Бизнинг компаниямиз ҳақидаги барча керакли маълумотларни фойдаланувчилар осон ва қулай тарзда олиш имконига эга бўлишлари учун, биз сайтимизни янги кўринишда тақдим этдик.
