АҚШдаги сланец нефтини қазиб олиш кўрсаткичлари ўсишда давом этади, бироқ "қора олтин"га бўлган талабнинг ошиши бу ўсишни компенсация қилади. Саудия Арабистони энергетика вазири Холид Ал-Фалиҳ шундай баёнот берди.

"Сланец нефтини қазиб олиш кўрсаткичлари ўсади, бироқ бу бозор катта ва ўйлайманки, буни қопловчи омиллар бўлади. Масалан, сланец қазиб олиш кўрсаткичлари ўсишини қопловчи талабнинг ошиши, - деди Ал-Фалиҳ. - Биз сланец нефти - бозорнинг бир қисми эканини тан олишимиз керак".

OPEC ва унинг таркибига кирмайдиган қатор мамлакатлар (OPEC+) 2016 йилнинг охирида Венада нефть қазиб олишни 2016 йил октябрь даражасидан суткасига 1,8 миллион баррелга қисқартиришга келишиб олишганди. 2017 йилнинг ноябрида келишув иштирокчилари уни 2018 йилгача узайтиришди. OPEC'нинг кейинги саммити 2018 йилнинг 22 июнида Венада бўлиб ўтади. Келишувга риоя қилишни назорат қилиш ва уни тузатишга доир тегишли тавсиялар ишлаб чиқариш учун икки ойда бир йиғилувчи вазирлар мониторинг қўмитаси тузилди. Унга Саудия Арабистони, Венесуэла, Кувайт, Жазоир, Уммон ва Россия вакиллари киради. Бугун, якшанба куни Уммонда мониторинг қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.