OPEC'нинг нефть қазиб олишни қисқартиришга доир келишуви иштирокчилари жорий йилнинг июнь ойига қадар янги мақсадли йўналишни белгилаб олишлари керак. Саудия Арабистони энергетика вазири Холид Ал-Фалиҳ шундай баёнот билан чиқди.

.

Бугунга келиб OPEC шартномасининг асосий мақсади нефть ва нефть маҳсулотлари тижорий захирасини сўнгги 5 йилдаги ўртача кўрсаткичларгача қисқартириш ҳисобланади.

"Биз ўртача кўрсаткич нима эканини аниқроқ тушуниб олишимиз керак. Бу мақсадга қанча узоқ эришганимиз сайин унинг моҳияти шунча юқоридир. Ўйлашимча, яқин бир неча ойда белгилаб олишимиз керак бўлган нарсалардан бири - бу бизнинг ҳақиқий мақсадимиз", - деди Ал-Фалиҳ.

OPEC ва унинг таркибига кирмайдиган қатор мамлакатлар (OPEC+) 2016 йилнинг охирида Венада нефть қазиб олишни 2016 йил октябрь даражасидан суткасига 1,8 миллион баррелга қисқартиришга келишиб олишганди. 2017 йилнинг ноябрида келишув иштирокчилари уни 2018 йилгача узайтиришди. OPEC'нинг кейинги саммити 2018 йилнинг 22 июнида Венада бўлиб ўтади.